Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Чуқурсой техник идора" божхона пости ходимлари томонидан хориждан темир йўл вагонида келтирилган кепак товарларига тегишли юк ҳужжатлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада мазкур темир йўл вагонида йўл юк хужжатларида кўрсатилмаган, кепак товарлари орасига моҳирлик билан яширилган қиймати 870 млн сўмлик шакар товарлари борлиги аниқланди. 

Умумий оғирлиги 58 тоннани ташкил этувчи мазкур товарларни ноқонуний йўллар билан олиб кириш орқали давлат бюджетига 691 млн сўмлик божхона тўловларини тўлашдан қочишга уриниш режаси амалга ошмади.

Ҳозирда товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.