Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги  Ахбарот хизмати маълум қилди. 

Таъкидланишича, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган "ИННОПРОМ-2022" Халқаро саноат кўргазмасида Бўка туманида фаолият юритувчи “TNA AGROINVEST” корхонаси директори Ислом Боқижонов Тошкент вилояти вакиллари қаторида иштирок этиб, бир қатор йирик корхоналар билан шартнома имзолашга эришган эди.

Бўка тумани далаларида етиштирилган полиз маҳсулотлари халқаро ҳамкорлик доирасидаги келишувга биноан шу кунларда Россия бозорларига экспорт қилинмоқда.