Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини биноси давлат шерикчилиги асосида қуриб фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда ҳокимият вакиллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими мутахассислари, ҳудуд фаоллари иштирок этди.
Дастлаб “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Д.Усманов, Халқ депутатлари Бўка тумани кенгаши котбият мудири Р.Мирсаидовлар сўзга чиқиб, маҳалла ахолисини янги очилган бино билан табриклади.
Ташкилотчилар томонидан жойлардаги янги қурилган маҳаллаларни моддий техникасини мустахқамлаш сертификат асосида вилоятдаги тўртта маҳаллаларга компьютер ва принтер жамланмалари, еттита маҳаллага мебель жамланмалари, шуниндек, иккита маҳаллага компьютер, принтер ва мебель жиҳозлари топширилди.
Тадбир якунида “Маҳалла” фонди Тошкент вилояти бўлими томонидан вилоятдаги кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пуллари, хотин-қизларни ўзини ўзи банд қилиш мақсадида эса уларга тикув машинаси топширилди. Ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уйларига ҳам борилиб, уларга ногиронлик аравасчаси хадя қилинди.
Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати