Шу йилнинг 18 август куни соат 21:40да Бўка тумани ҳудудидан ўтган ер ости юқори босимли газ қувурига автотранспорт воситаси (экскаватор) томонидан шикаст етказилиши натижасида тумандаги барча истеъмолчиларда табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

  • Аҳоли хонадонлар сони – 12 512 та;
  • Улгуржи истеъмолчилар сони – 267 та.

Ҳозирда газ таъминоти ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.