Маълум бўлишича, у пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига кириб, хўжаликнинг солиқ органларида мавжуд 165,6 млн сўмлик қарздорлигини вилоят солиқ бошқармасидаги танишлари орқали кечиктириб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош инспектор талаб қилинган пулни ўз хизмат хонасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар бундай қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиши мумкинлиги, мурожаат этган шахснинг шахсияти сир сақланиши кафолатланиши маълум қилинди.