Тошкент вилоят перинатал марказида туғилган чақалоқлар айни кунда тажрибали мутахассислар назоратида бўлиб, онанинг соғлиги ҳам қониқарли ҳолатда.

Дунёга келган фарзандларга Фотима, Ҳасан ва Ҳусан деб исм қўйишди. Бу бахтли оилада эгизакларнинг дунёга келиши билан фарзандлари 5 нафар бўлди. Уларнинг икки нафар қиз фарзандлари бор эди.

1 апрель куни Бўка туман фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан чақалоқларнинг туғилганлиги қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар эгизакларнинг отаси Миржалол Элмоновга топширилди.