Аввал хабар берганимиздек, Иорданияда бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мусобақада - 48 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фарзона Фозилова чорак финалда иорданиялик Сара Қавасмига қарши рингга кўтарилди ва 3-раундда муддатидан олдин ғалаба қозонди. У жанг давомида рақибини 3 маротаба нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. 3-раундга келиб, рефери жангни тўхтатишга қарор қилди. 

Энди Фарзона ярим финалда қозоғистонлик Алуа Балкибековага қарши рингга кўтарилади.