Бугун Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 12 нафар аъзоси рингга кўтарилади. Баҳслар Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақа доирасида ўсмирлар ўртасида ўтказилган ярим финал баҳсларида рингга кўтарилган 12 боксчимизнинг 11 нафари ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритган эди.