16 май, жума куни ўтказилган финал жангларининг барчасида ўзбекистонлик спортчилар ғалаба қозониб, 6 та олтин медалга сазовор бўлишди. Еттинчи финалчи Хуморабону Мамажонова эса кумуш медали билан тақдирланди.

Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медал:

  • -55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
  • -65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
  • -75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
  • -80 кг: Жавоҳир Умматалиев
  • -85 кг: Акмалжон Исроилов
  • +90 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш медал:

  • -57 кг: Хуморабону Мамажонова

Бронза медал:

  • -60 кг: Самандар Олимов
  • -70 кг: Ғофуржон Тоҳиров

Якунда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.