«Uzbekistan Airports» АЖ маълумотига кўра, биринчи мунтазам йўловчи қатнови жорий йил 28 январга мўлжалланган. Улар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига бир марта — шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз: Урганч шаҳри Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги тўртинчи шаҳар бўлади. Бокудан Тошкентга ҳаво қатнавлари ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Бокудан Самарқандга — сешанба ва пайшанба кунлари. Бокудан Фарғонага — пайшанба кунлари.

1992 йилда ташкил этилган Озарбайжон Ҳаво Йўллари (Azal) йирик авиаташувчи бўлиб, Boing ва Airbus  самолётларининг замонавий паркига эга бўлган МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятидаги етакчилардан бири  ҳисобланди.