Бу ҳақда Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, клиникада беморларни қўл энергияси орқали даволайди, деб танилган ўзбекистонлик Иқбол Солиев қабули ўтказилган. У “Bionur” номли йўналиш асосчиси сифатида танилиб, биоэнергия ёки энергия терапияси билан шуғулланишини айтган.
Қафқазинфо нашрининг ёзишича, у бир беморни 60 манат эвазига қабул қилган ва унинг қабулига кўплаб одамлар келган. Шу сабабли клиникада одамлар тўпланиб, навбат юзага келган.
Клиника маъмурияти Иқбол Солиев мазкур тиббиёт муассасаси ходими эмаслигини маълум қилган. У клиникада икки кун давомида қабул ўтказган ва шундан кейин муассасани тарк этган.