"Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида -68 кг, аёлларда эса -57 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади", деб ёзмоқда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Матбуот хизмати.

Бугунги беллашувларда ҳамюртларимиздан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов ҳамда Мадина Мирабзалова юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлайди:

- 68 кг: Улуғбек Рашитов – Уильфрид Макентчоу (Камерун)/ Жозеф Фири (Малави);

- 57 кг: Мадина Мирабзалова – Тина Моданло (Эрон).