Туман марказидаги “Оқ-олтин” тўйхонасида кичкинтойлар учун байрам дастурхони ёзилди. Саховатпеша кишилар кўмагида болажонларга сарпо, велосипедлар туҳфа этилди.
Байрам тадбирида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.
— Бугунги кунда мактабгача таълим муассасарига қамраб олинган 8 минг 664 нафар болажонларнинг 1470 нафардан ортиғини ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ташкил этмоқда, — дейди Бешариқ туман мактабгача таълим бўлими мудири Шоирахон Бароталиева. — Биз мазкур оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор кўрсатиб келяпмиз. Жорий йилнинг шу кунига қадар 229 та янги давлат ва нодавлат мактабгача таълим масканлари иш бошлади. Бу қарийиб 800 нафардан ортиқ кичинтойларни таълимнинг бошланғич йўналишларига қамраб олиш имконини беради.
Байрам тадбири болажонлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги катта тантаналарга уланиб кетди.
Расулжон КАМОЛОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири