Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг янгиланган тузилмасида 2021 йилнинг апрел ойидан бошлаб 5 нафар ходимдан иборат Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бошқармаси иш бошлади.

Коррупцион ҳолатларга курашни самарали ташкил этиш мақсадида Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 12 июльдаги 131 сонли буйруғига асосан бўлим номи Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назоратини амалга ошириш бўлимига ўзгартирилди ҳамда барча ҳудудий мактабгача таълим бошқармаларида 1 штатдан бош мутахассислар ажратилди.

Тизимда коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

2022 йил март ойида Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хонқа туман бўлими, Хоразм вилояти

Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида Хонқа туманидаги 43-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти ходими Урганч шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бирига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, таъмагирлик йўли билан 2 000 000 (икки миллион) сўм пулларни олаётган вақтида, далилий ашё билан қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2022 йил апрель ойида Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси ва Хоразм вилояти Давлат Хавфсизлик Хизмати бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида, Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси масъул ходими оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳар биридан 1 000 000 (бир миллион) сўмдан пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, Хоразм вилояти прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 25, 168-моддаси 3-қисми “б, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вазирлик коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бошқармаси ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганиш натижасида Тошкент шаҳар Олмазор тумани Мактабгача таълим бўлимида 50,1 млн. сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а, б, в, г” бандлари, 207-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов харакатлари давом эттирилиб жиноят иши жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судига юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон Қарори талабларига зид равишда 4 та ҳолатда Вазирлик рухсатисиз давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидаги ер участкалари бериб юборганлиги ҳолатлари аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилди.