Тиббиёт фанлари доктори А. Абдихакимов 1989 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини мазкур олий ўқув юртининг “Нормал анатомия” кафедраси ассистенти сифатида бошлаган.
Кейинчалик Тошкент врачлар малакасини ошириш институти катта илмий ходими, Тошкент вилояти ўсма касалликлар диспансери бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Тажрибали шифокор 2005 йилдан ҳозирга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилоят филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.