Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат ва нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан 1-июнь — "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан "Маънавият фестивали" доирасида жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари "Aнҳор парк"ида "Бахтли болалик" , "Болаларга маърифат улашиб", "Маърифат тур" лойиҳалари ўтказилиши белгиланган.
"Маърифат тур" лойиҳасида Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида “Темир дафтар”га киритилган ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг болалари иштирок етиб, уларга ташкилотчилар томонидан совғалар берилади.
“Болаларга маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида болалар маънавиятини янада юксалтириш, дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган китоблар кўргазмаси, юртимиздаги илм, фан, санъат ва маданият вакиллари ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтади. Шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши, "Естафета мусобақаси", "Қувноқ сирк" томошаси, истедодли болалар иштирокида концерт намойиш этилади.