Мазкур синдромда қуйидаги ҳолатлар кузатилиши мумкин:

— боланинг тана ҳарорати 5 кундан ортиқ вақт мобайнида 38 даражадан юқори бўлади;

— танасида турли тошмалар тошиши кузатилиб, қўллар кафти ва товонлар териси кўчади.

Бундай ҳолатларга юзаки қарамасдан шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Коронавирус таъсирида бола организмида кечадиган кучли яллиғланиш ҳам бу синдромни юзага чиқариши мумкин.

Интернет материаллари асосида Феруза Жўраева тайёрлади.