Тадбир давомида кичкинтойлар учун тайёрланган байрам дастурлари намойиш этилди. Низомий номидаги Тошкент педагогика университети талабалари томонидан қўғирчоқ театри шаклида эътиборга ҳавола этилган “Зумрад ва Қиммат” эртаги болажонларда катта таассурот қолдирди.
Турли эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, қизиқарли спорт беллашувлари, дилбар куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар кичкинтойларга байрамона хуш кайфият улашди.
Тадбирда Учтепа тумани “Фарҳод” маҳалласи билан ҳамкорликда МТТдаги кам таъминланган оила фарзандларига совғалар тақдим этилди.
Айни пайтда муассасада 380 нафар бола тарбияланмоқда.