Қарорга кўра, болаларнинг қуйидаги контингенти имтиёзли асосда давлат боғчаларига қабул қилиниш ҳуқуқига эга:
✅ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
✅кўп болали оилаларнинг болалари;
✅етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
✅ "Аёллар дафтари" киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;
✅ контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;
✅талабалар ва педагогларнинг болалари;
✅акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчиларидан бўлган болалар;
✅кўп тармоқли ихтисослаштирилган ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилаётган соғайган болалар.
❗️Ушбу қарор кучга киргунга қадар давлат боғчаларига қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунига қадар сақлаб қолинади.