Ҳодиса 25 апрель куни соат 23:00 атрофида Юнусобод туманида содир бўлган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, аёл ва унинг боласи касалхонага ётқизилган. У ерда биринчи тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, 20 ёшли бухоролик аёл турмуш ўртоғи ташлаб кетгани сабаб ҳаёт қийинчиликларини бошдан кечириб, ўзи ва фарзанди жонига қасд қилишга уринган.
Айни пайтда аёл билан психологлар ишламоқда. Унинг бир ёшга ҳам тўлмаган ўғли вақтинча Меҳрибонлик уйидаги чақалоқлар бўлимига топширилган.