Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг матбуот хизмати хабар берди.
Январь ойида Болалар омбудсманига Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.Н. (аёл) кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан бери калтаклаб, қийнаб келаётгани баён этилган мурожаат ва бу ҳолатга оид видео материаллар келиб тушганди. С.Н.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси, «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Дастлабки тергов давомида фуқаро С.Н. нинг ҳаракатларида ЖКнинг 104-моддаси 2-қисмида (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) назарда тутилган жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли қўшимча айб эълон қилинди.
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов тамомланиб, иш материаллари қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судига юборилган.