Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Болгария туризм вазири Зариса Динькова билан учрашди.

“Uzbektourism.uz” портали маълумотига кўра, учрашув давомида болгариялик меҳмон Ўзбекистонда туризм соҳаси учун яратилган имкониятлар ва имтиёзлар, туризм секторини ривожлантириш стратегиясининг асосий йўналишлари билан яқиндан таништирилди.

Вазир Зариса Динкьова ҳозирда Болгария туризмини ривожлантиришга катта эътибор қараётганини ва бу йўналишда Ўзбекистон билан ҳамкорлик улар муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Учрашув якунига кўра, томонлар ўзаро туризм кўргазмаларда иштирокини кенгайтириш, туризм бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишда кўмаклашиш ва ҳамкорликда тарғибот ишларини ўтказишда келишиб олдилар, деб хабар беради “Дунё” АА.