Болгариянинг Царево шаҳрида узоқ давом этган ёмғирдан кейин икки киши ҳалок бўлгани, уч киши бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берилган.
Деярли бир кун тўхтамаган ёмғир туфайли бир қанча кўприклар вайрон бўлди. Шунингдек, бир нечта автомобилни денгиз суви оқизиб кетди.
Туркия ғарбидаги сув тошқини оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди. Киркларели вилоятида 5 киши бедарак йўқолди. Одамларни эвакуация қилиш учун фалокат ҳудудига ҳарбий қисмлар юборилди, деб хабар беради mir24.tv.