“Биз қуролли кучларда тўлиқ ва мутлақ назоратга эгамиз, ҳарбий қўмондонлик туфайли ҳозир ҳамма нарса назорат остида, анъанавий ва ҳарбий йўналиш бўйича тергов бошланади”, деди у.

Чоршанба куни маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳукумат бинолари жойлашган Ла-Пасдаги Мурильо майдонида ҳарбийлар йиғилгани ҳақида хабар беришди. Майдонга махсус техника олиб келинди. Маҳаллий матбуотга кўра, аввалроқ армия қўмондони лавозимидан бўшатилган генерал Хуан Хосе Сунига бошчилигидаги ҳарбийлар зирҳли транспортёр ёрдамида президент саройига бостириб киришга уринди. Боливия президенти Луис Арсе демократияни ҳурмат қилишга чақирди ва содир бўлган воқеаларни давлат тўнтаришига уриниш деб атади. Кўплаб хорижий давлатлар раҳбарлари уни қўллаб-қувватлашди.

Ла-Пас майдонидаги тартибсизликлар тахминан уч соат давом этди. Бу вақт давомида президент саройда эди. У халққа мурожаат қилиб, янги армия қўмондонлигини тайинлади, улар ҳарбийларни майдонни тарк этишга чақирди. Аскарлар буйруқни бажаришди. Генерал Сунига ва икки ҳарбий раҳбар ҳибсга олинган. Тўнтаришга уриниш оқибатида 9 киши тан жароҳати олди, деб хабар беради ria.ru.