Мулоқот давомида томонлар Ҳиндистон делегациясининг сентябрь ойида ўтказилиши кутилаётган Тошкент халқаро кинофестивалидаги иштироки бўйича музокаралар олиб боришди. Унга кўра, кинофестивалга ташрифи кутилаётган таниқли Болливуд киноюлдузлари, шу билан бирга ҳинд фильмларининг намойишини ташкил этиш масалалари кўрилди.

Бундан ташқари, “Кино 5 кунда” лойиҳаси учун ҳиндистонлик ёш киноижодкорларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам келишиб олинди.

Видеомулоқот сўнгида иштирокчилар жорий йил декабрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган халқаро кинофестиваль доирасида “Ўзбек кино кунлари”ни ташкил этиш ҳамда икки давлат ўртасида қўшма лойиҳалар яратиш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.