Мазкур конференция Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Конференцияга ташриф буюрганлар Сулаймон Боқирғоний мажмуасига саёҳат қилиш, бу ердаги археологик қазишма ишлари билан танишиш, зиёрат кутубхонасидаги тақдимот ва бошқа тадбирларда қатнашиш имконига эга бўлишади.