Россия Фанлар академияси Биотиббиёт муаммолари институти директори Олег Орловнинг таъкидлашича, ҳозир яратилаётган илмий жиҳозлар 2-сонли “Бион-М” парвози натижаларига кўра такомиллаштирилган.
“Бион” биологик тадқиқотлар олиб боришга мўлжалланган Россия космик кемалари сериясидир. Хусусан, олимларни радиация ва вазнсизликнинг тирик организмларга таъсири қизиқтиради.
Сичқонлар “Бион-М” лойиҳалари доирасидаги асосий тадқиқот объекти ҳисобланади. Шунингдек, орбитага чивинлар, ўсимликлар ва микроорганизмларни юбориш режалаштирилмоқда.
2013-йилда бортида турли ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмлар бўлган ушбу туркумдаги биринчи сунъий йўлдош учирилган эди.
Самара университети олимлари ердаги катаклизм ҳолатида ноёб ўсимликлар уруғини коинотга юборишни таклиф қилишди. Бу “аждодлари” 2013 йилда коинотга чиқарилган ўсимликлардир.