Маълум бўлишича, Зулфия Муротова бошига қон қуйилиши ташҳиси билан Истанбул шаҳрининг Башакшеҳир туманида жойлашган “Чам ва Сакура” касалхонасида 7 ой кома ҳолатида ётган, сўнгра эса фалаж бўлиб қолган.

Бош консулхона томонидан мазкур касалхона мутасадди ходимлари билан олиб борган музокаралар натижасида шифохона томонидан ватандошимизга кўрсатилган тиббий хизмат харажатлари нархи қарийб эллик фоизга қисқартирилиб, даволаниш маблағини кейинчалик тўлаш шарти билан уни шифохонадан чиқаришга келишилди.

Шунингдек, Бош консулхона саъй-ҳаракатлари билан опа-сингилни Ўзбекистонга қайтариш учун Истанбулдаги ўзбек диаспораси вакиллари кўмагида авиачипта харид қилинди ва зарур тиббий талабларга риоя қилинган ҳолда Тошкент шаҳрига юборилиши таъминланди.

Шу ўринда қайд этиш ўринлики, юртимизда сўнгги йилларда хорижий юртларда бўлиб турган ватандошлар  билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини рағбатлантириш ҳамда хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ-манфаатларини тўлақонли ва ҳар томонлама ҳимоя қилишга кўмаклашиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда, шубҳасиз, мамлакатимизнинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари ҳиссаси катта бўлмоқда.