21 февраль куни соат 12-10 ларда Қарши шаҳрида яшаган 22 ёшли йигит ("Alfraganus University" олий таълим муассасасининг талабаси) ота-онаси билан яшаб келган уйдан сабабсиз чиқиб, "Наво" маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан ўзини ташлаб юборган

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилди.

Текшириш давомида 2019 йилда марҳум йигитнинг рухиятида ўзгариш бўлгани сабабли клиникада даволлангани, шу даврда ҳам ўз жонига қасд қилишга урунгани аниқланди. 

Текшириш давом этмоқда.