Айтилишича, фақат бугун кундузи Тошкент вилоятида айрим жойларда ва 12 сентябрь — жума куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари +28...+33 даража атрофида, жанубда +35...+38 даражагача бўлади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

8-10 сентябрь кунлари Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкентда: бугун кундузи ҳаво бироз булутли бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-6 м/с тезликда эсади, 8 сентябрь баъзи жойларда 8-10 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечаси +18...+20 даража, кундузи +30...+32 даража бўлади.