Мазкур қулоқчин сунъий интеллектга асосланган. Шу боис фойдаланувчи телефон қўнғироқларини бошни қимирлатиш орқали қабул қила олади.

Таъкидланишича, бунинг учун бошни уч марта пастга қимирлатиш кифоя. Қўнғироққа рад жавоби бериладиган бўлса, бошни турли томонга қимирлатиш лозим.

Фаол шовқин сўндириш режими ёқилган ҳолатда қулоқчинлар бир марта қувватланиш орқали беш соат ишлай олади.

Қулоқчин шу йилнинг сентябрида 299 доллар қийматида сотувга чиқиши кутилмоқда.