Форум ташкилотчилари – Қирғизистон омбудсмени, АҚШ Минтақавий ривожланиш агентлиги, «Фуқаролик жамиятини ривожлантириш уюшмаси» НТ (Қозоғистон), «Очиқ жамият» (АҚШ), «Интербилим МС» ва «Етарли бошпана ҳуқуқи» (Қирғизистон).
Форумдан кўзланган мақсад – давлат органлари, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари ўртасида аҳолидан уй-жойни олиш (харид қилиб олиш) соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Форумнинг вазифаси – Марказий Осиё давлатларида уй-жойни олиш (харид қилиб олиш) жараёнида инсоннинг етарли бошпанага бўлган ҳуқуқларини амалга оширишнинг самарали механизмлари бўйича таклифларни тўплашдан иборат.
Форумда минтақамизнинг барча давлатларидан 120 нафар мутахассис иштирок этди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.