Ўзбек ва бошқирд халқларининг ўтмиши ва бугуни мустаҳкам алоқалар билан узвий боғлиқ. Тарихнинг турли босқичларида барча соҳалардаги ҳамкорликнинг минглаб намуналари мавжуд. Бу йил А.З.Валидий номли Тошкент шаҳар бошқирд жамоат-маданий маркази ташкил этилганига 30 йил тўлди. Ушбу воқеилик бугунги кунда кенг нишонланмоқда.

Жорий йилнинг 16-18 май кунлари Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон ва Бошқирдистон халқлари ўртасидаги дўстона ва яқин ришталарни мустаҳкамлаш мақсадида А.З.Валидий номли Тошкент шаҳар бошқирд жамоат-маданий маркази ташкил этилганининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган байрам тадбирлари ўтказилиши белгиланди.

Қайд этиш жоиз, А.З.Валидий номли Тошкент шаҳар бошқирд жамоат-маданий маркази фаолияти бошқирд халқининг маданий мероси, анъаналари, урф-одатлари ва она тилини янада ривожлантириш ва асраб-авайлаш, бошқа миллий маданий марказлар билан ҳамкорлик қилиш, миллатлараро тотувлик, тинчлик ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.

А.З.Валидий номли Тошкент шаҳар бошқирд жамоат-маданий маркази ташкил топган кундан бошлаб ўтган 30 йил ичида бошқа миллий маданий марказлар орасида ўз ўрнини топди, мустаҳкамлади ва нуфузли жамоат ташкилотига айланди.

Ишлаб чиқилган юбилей дастурининг биринчи куни доирасида. Пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги майдонида Иккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллатлардан бўлган 15 нафар етим болаларга бошпана берган Шомахмудовлар оиласи монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ёдгорлик халқимизга хос дўстлик, олийжаноблик ва бағрикенглик тимсоли.

Тадбирда Қўмита мутасадди ходимлари, Миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари вакиллари, шаҳар ахли ва ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

A.З Валидий номидаги Тошкент шаҳар бошқирд ижтимоий-маданий маркази раиси Ринат Гуляев: 

— “Ўзбекистонда катта бошқирд диаспораси яшайди. Маданият марказлари республика ҳудудларида яшовчи бошқирдларни бирлаштиради. Уларнинг барчаси бошқирд халқининг маданияти, тили, урф-одатларини сақлаш борасида фаолият олиб боришади. Бу йил биз 30 йиллик юбилейимизни нишонлаяпмиз. Уч кунга мўлжалланган катта дастуримиз бор. Маросим гул қўйиш маросими билан бошланади. Кейин бизда бошқирд рақси хореографияси бўйича маҳорат дарслари бўлади. Бизга Бошқирдистондан жуда катта делегация ташриф буюрди: миллий халқ рақс ансамбли, 60 га яқин артистлардан иборат катта миллий филармония гуруҳи. Туркистон саройида бошқирд халқ амалий санъатига бағишланган кўргазма бўлади. Кўргазмадан сўнг соат 19:00да мазкур ижодий жамоалар иштирокида катта гала-консерт бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шунингдек, “Ўзбекистон бошқирдлари – ўтмиш ва бугун” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади. Унда бошқирдларнинг Ўзбекистонга келиши, кўчиб келиш даврлари ҳақида сўз юритилади. Бу ерда истиқомат қилувчи бошқирд диаспораси билан учрашиш истагини билдирган Бошқирдистон Республикаси раҳбари билан ҳам учрашув режалаштирилган. Бу йиғилишга вилоятлардан вакиллар, бошқирд марказлари фаоллари таклиф қилинган”.

Миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари вакиллари юртимизда хукм сураётган миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни кўз қорачиғидек асраб авайлаш кераклиги ҳусусида фикр билдиришди.

Вазирлар  Маҳкамаси ҳузуридаги

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий

 мамлакатлар билан  дўстлик алоқалари қўмитаси