Ҳар йили 30 мингдан зиёд одам иштирок этадиган марафон жорий йилда 20-апрелдан 14-сентябрга кўчирилган эди. Ташкилий қўмитанинг 28-май кунги баёнотига кўра, тадбир бу йил умуман ўтказилмайди.
Бугунгача AҚШда коронавирусга чалинганлар сони 1 миллион 780 мингга етмоқда. 502116 нафар бемор соғайган. 103839 киши вафот этган.