5 сентябрда туманда саёҳат маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган, дам олиш масканларига олиб борувчи йўллар, ўрмон хўжаликлари ҳудудлари, сув омборлари ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши олдини олиш мақсадида экологик акцияга старт берилган эди.

Ушбу акция доирасида 26-27 сентябрь кунлари Чимён қишлоғи ҳудудида ободонлаштириш ишлари бўлиб ўтди. Экотадбирда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вакиллари фаол иштирок этишди. Акция иштирокчилари тоғ ёнбағирларини тозалаб, турли ўсимлик ва кўчатлар экишди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.