Шундан сўнг Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳодимлари томонидан тўсиб ушлаш тадбири амалга оширилди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида бу автомобиль Бўстонлиқ тумани Ҳондойлиқ қишлоғи “Кўктўнли” МФЙ ҳудудида, намунали уйлар яқинида, қаровсиз ҳолда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув бўлими бошлиғи майор Х.Насриддинов томонидан топилди.

Қидирув-суриштирув ишлари давом эттирилиб, олинган ашёвий далиллар орқали мазкур транспорт воситаси Ҳондойлиқ қишлоғида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро Ў.С. томонидан олиб қочилгани аниқланди ва гумонланувчи ўз яшаш уйида ушланди.

Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.