Мамлакатимиздаги энг узун қорли трассалардан бири бўлган ушбу масканда янги мавсумнинг очилиши муносабати билан ҳаваскорлардан тортиб, профессионалларгача бўлган спорт ихлосмандлари жам бўлишди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда янги даврни бошлаб берди. Бунинг натижасида ҳамюртларимиз учун фақат тоғ-чанғиси ва фигурали учиш билан эмас, балки муз устида хоккей, шорт-трек, сноуборд каби йўналишлар билан шуғулланиш имконияти кенгайди.

Янги мавсумнинг бошланиши муносабати билан Амирсой тоғ-чанғи курортида қишки спорт турлари ишқибозлари учун ажойиб совға – очиқ осмон остидаги муз майдони фойдаланишга топширилди. Энди ушбу масканда спорт ихлосмандлари фигурали учиш, конкида югуриш ҳамда кёрлинг билан шуғулланишлари мукин.

Янги муз майдонининг очилиш маросимида Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этди. Шундан сўнг ҳаваскорлар кёрлинг бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.