Мусобақада ҳамюртларимиз билан бир қаторда Тожикистондан келган 3 нафар мураббий ҳамда 11 нафар спортчидан иборат меҳмонлар ҳам иштирок этишмоқда.

Мусобақа уч кун давом этади. Унда спортчилар турли масофаларда гуруҳ пойгалари бўйича ўзаро мусобақалашади.

“Федерация кубоги”нинг биринчи кунида ўсмирлар 47 км, ёшлар ва аёллар 77 км, эркаклар эса 107 км масофани босиб ўтишлари белгилланган.

24 июнь, яъни мусобақанинг иккинчи кунида ўсмирлар ва ёшлар 77 км, аёллар эса 107 км масофани босиб ўтишлари лозим.

Мусобақанинг сўнгги кунида ёшлар ва эркаклар мос равишда 107 ва 167 км масофани отрда қолдириш мақсадида стартга чиқишади.

Ушбу мусобақа бир вақтнинг ўзида селекция вазифасини ҳам ўтаб беради. Энг яхши натижа кўрсатган спортчилар шу йилнинг июль ойида Туркияда бўлиб ўтадиган ўқув-машғулотлар йиғинига жалб этилиши мумкин.