Умумий қиймати 5,9 миллиард сўмга тенг 315 ўринли мактабда «Қарапчи» маҳалласида ташкил этилган янги массивда яшовчи аҳоли фарзандларига таълим-тарбия берилади. Инвестиция дастури доирасида қурилган янги таълим маскани замонавий ўқув жиҳозлари билан жиҳозланган.
«Қарапчи» маҳалласида бунга қадар битта мактаб мавжуд бўлиб, 2009 йилдан буён намунавий лойиҳалар асосида 500 га яқин янги уй-жойлар қурилган массив учун яна битта мактабга эҳтиёж бор эди, деб хабар беради Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.