Унга кўра:

  • 2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
  • 2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
  • 2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш параметрлари;
  • 2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида йўл коммуникация тизими ва ижтимоий сохани яхшилаш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Шу билан биргаликда:

Боёвут туманидаги уй-жойга муҳтож бўлган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида “Боёвут пахта тозалаш” АЖнинг ижтимоий соҳа объекти бўлган ва ҳозирда бўш турган “Ошхона ва сауна” биноси ҳамда “Бекат” МФЙда жойлашган “Қишлоқ қурилиш инвест” ИКнинг бўш турган идора биноси ва ер майдони уларнинг устав фондидаги давлат улушини мос равишда камайтириш ҳисобига Боёвут тумани ҳокимлигига берилди.

Мазкур қарор билан:

  • “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Сирдарё вилояти ҳокимлиги, “Boyovut texno cluster” пахтачилик кластери билан биргаликда 2020 йил охирига қадар 700 иш ўринга мўлжалланган пахта толасини қайта ишлаш ва кейинчалик ундан юқори сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чикаришни ўз ичига олувчи мажмуани ташкил этиши;
  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда Боёвут туманида тадбиркорликни янада ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида кқўшимча равишда ҳар бирининг қиймати 5 млн. АКШ долларига тенг бўлган 5 та йирик лойиҳани амалга ошириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиши белгиланди.

Туман ҳудудида шаҳарсозлик ҳужжатларига асосан бузиладиган турар ва нотурар жойлар учун компенсация пуллари Давлат ва жамият эхтиёжлари учун ер участкаларнинг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Боёвут тумани ҳокимлиги билан биргаликда ҳар бир маҳаллада деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхати шакллантирилади. Бунда аҳолига қулай жойлашган, лекин фойдаланишдан чиққан ерларни ҳар бир талабгор ва экин тури кесимида тақсимлаб, уларни кооперацияларга бириктирилади.