Ушбу халқаро миқёсдаги билимлар беллашувида 18 та давлат ўқувчилари иштирок этади. Улар орасида Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд, Филиппин, Гонг-Конг, Тайван, Макао, Жанубий Корея, Болгария, Бразилия, Мянмар, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби давлатлардан келган ўқувчилар ҳам бор.

1-саралаш босқичи 2021 йил 16 январда Ўзбекистонда бўлиб ўтди.

2-ФИНАЛ босқичи 2021й 16-20 июль кунлари Малайзия Республикасининг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтиш керак эди. Пандемия сабабли онлайн бўлиб ўтди.

Ўзбекистон жамоаси WMI 2021 Final босқичидан бутун дунё бўйича 8 та: жумладан 2 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медалларини қўлга киритди.

Боёвут тумани 19-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Маъруфова Мунира дунё бўйича энг юқори натижани қайд этиб, олтин медаль ва Халқаро сертификатлар билан тақдирланди, деб хабар беради Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.