Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирокчилар «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида жам бўлишди.
Унда юртимизнинг барча гўшаларидан бир нафардан ёш ижодкорлар қатнашиб, ўз иқтидорларини намоён этди. Ёшлар ойлиги доирасида «Бўзатов илҳомлари» номли китоб нашр этилди. Ундан фестиваль иштирокчилари ҳамда 9 та ижод мактаби ўқувчиларининг Бўзатовга, Она Ватанга муҳаббат мавзусидаги янги шеърлари ўрин олган.
Яна бир шеърий гулдаста эса сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
Зулайҳо Аҳмаджонова,
журналист