Бугун Бўзатов туманида «Бўзатов. Ёшлар овози» республика илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. Конференцияни Ўзбекистон ёшлар ишлари директори Алишер Саъдуллаев очиб берди ва ёшларга илмий ишларида омад тилади. Конференция иштирокчилари 4 та шуъбага бўлинган.

Шунингдек, «Бўзатов текстиль» масъулияти чекланган жамиятида жамланмаган ёшлар учун «Ҳунарли қўллар» танлови ташкил этилиб, қизлар кийим бичиш-тикиш бўйича мусобақага тушишди. Танлов якунида Захида Дарябаева биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолиблар тикув машиналари билан тақдирланди.

Фестиваль доирасида спортнинг 4 тури бўйича ҳам мусобақа давом этмоқда.

Минажатдин Қутлымуратов,
«Янги Ўзбекистон» мухбири.