Анжуманда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларни эркинлаштириш, бозор нархларини тан олиш, дон маҳсулотлари масалалари кўриб чиқилди. Масъул мутахассислар нархлар эркинлаштириштирилгани билан бозор нархи кўтарилмайди, дея айтиб ўтишди.
Шунингдек, Молия вазирлиги департаменти мудири Тўлқин Мирзаев қуйидагиларни ҳам таъкидлаб ўтди: “Бозорда ун нархи кўтарилишининг асосий сабаби республикамизда етиштирилаётган буғдой эҳтиёжни қопламайди. Натижада четдан импорт қилинади... Ҳозир Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлар туфайли бутун дунё бозорида буғдой нархи кўтарилиб кетди. Табиийки, бу Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади.
Республикамизда ҳусусий сектордаги ун ишлаб чиқарувчи корхоналар 3 миллион тоннна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга. Бу дегани агар тўлиқ қувват билан ишланса нафақат республикамиз эҳтиёжини қондирамиз, балки бир қисмини экспорт ҳам қила оламиз”.
Бундан ташқари озиқ-овқат нархларини эркинлаштириш сабабли, фақат Тошкент шаҳридагина қолипли нон нархи кўтарилиши кутилмоқда. Бошқа ҳудудларда эса нарх кўтарилмаслиги айтилди.
“Бозордагилар ўпкасини босиб олишини кутяпмиз. Нархлар эркинлаштирилади, аммо ошмайди”, дея қатъи фикр билдирди Тўлқин Мирзаев.
Севара Отабековна,
ЎзЖОКУ талабаси