Таъкидланишича, ўрганишлар давомида мазкур ҳолат “Тошкент сув таъминот” МЧЖнинг  Янгийўл шаҳар бўлими тасарруфидаги оқова сув тозалаш иншооти ҳудудида юзага келганлиги маълум бўлди. Оқова сувларни тозалаш иншоотига тўқимачилик ҳамда қоғозни қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналарнинг фаолияти давомида ҳосил бўлган оқова сувлар ташланиши натижасида сув ҳавзаларига рангли ташламалар чиқарилгани кузатилган.

Оқова сув таркибини аниқлаш мақсадида сув тозалаш иншоотидан чиқаётган ҳамда канал сувидан олинган намуналар махсус лабораторияда таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, сув тозалаш иншоотидан чиқаётган оқова сув таркибидаги ифлослантирувчи моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан бир неча баробарга юқорилиги аниқланди.

"Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда ва натижалари бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилади", дейилади хабарда.