Шунингдек, вазир имконияти чекланган китобхонларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилиши, бўлимлардаги меҳнат фаолияти ҳамда Брайль ёзувида китобларни чоп этувчи босмахона фаолияти билан ҳам танишган.
— Ташриф давомида кутубхонада ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш учун замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қулай шарт-шароитлар яратилгани, Брайль ёзувида адабиётлар чоп этиш учун типография, аудио китоблар яратиш учун зарур ҳисобланган овоз ёзиш студиясининг шарт-шароитлари ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларига бўлган эҳтиёжлари юзасидан барча ташкилий масалалар кўриб чиқдик, — дея ёзади ўзининг расмий телеграмм каналида Озодбек Назарбеков. — Мухтасар айтганда, бугунги кунда жамиятда китобхонлик маданиятини юксалтириш, айниқса, кўзи ожиз китобхонлар учун мукаммал шароитлар яратиш, уларнинг мутолаага бўлган эҳтиёжини тўла таъминлаш олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир.