Бразилия кончилик ва энергетика вазири Адольфо Сачида мамлакатда 50 кунлик дизель ёқилғиси қолганини айтди.
Бу ҳақда у парламентдаги нутқида маълум қилди.
“Вазирлик дизель ёқилғиси ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. Агар дунёда бирор нарса юз берса ва нефтни импорт қилиш имконсиз бўлиб қолса, Бразилия яна 50 кун дизель ёқилғиси импортисиз ишлай олади”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.
Аввалроқ Бразилия президенти Жаир Болсонаро Бразилия ҳукумати Россия билан дизель ёқилғиси сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилганди.