Ёнғин ва қутқарув хизмати маълумотлари шундан далолат беради.

“Бразилиянинг жануби-шарқидаги Минас-Жерайс штатида кучли ёмғир ёғиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, сув тошқинлари ва кўчкилар Жуис-ди-Фора ва Уба шаҳарларида тахминан 3600 кишининг эвакуация қилинишга олиб келди, 27 киши бедарак йўқолган.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ Бразилияда кучли ёмғир ёғиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлгани, 39 киши бедарак йўқолгани айтилган эди, деб хабар берди report.az.