Минтақада қидирув-қутқарув ишларида 400 нафар мутахассис ишлаётгани, улар ҳалигача бедарак кетганлар сонини аниқламагани маълум қилинди.

Рио-де-Жанейро губернатори Клаудио Кастро сел сабаб шаҳардаги вазиятнинг “уруш”га ўхшаб қолганини айтиб, автомобиллар устунларга осилганини, кўчалар лой ва сувга тўлганини айтди. Бошқа томондан, Фуқаролик Мудофаа Кенгаши минтақа учун енгил ва ўртача ёмғир ёғиш ҳолати кутилаётганини эълон қилди.

Ижтимоий тармоқларда акс этган видеоларда кечаги кучли ёмғирдан кейин Петрополиснинг баланд ҳудудларида кўчкилар содир бўлгани, кўчалар, парклар, бозорлар сув остида қолгани, автомобиллар ва автобусларнинг сув остида қолаётгани кўринади.

Маълумот ўрнида: 2011 йилда шаҳарда фожиага айланган сув тошқини оқибатида 900 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолган эди.

Суҳроб Тугалов тайёрлади.