Судья Флавий ​​Лукас блоклаш ҳақидаги аввалги қарорини бекор қилиб, уни асоссиз деб атади, чунки бу “тергов фактларига алоқаси бўлмаган кенг доирадаги одамларнинг коммуникация эркинлигини бузади”.  

Бразилияда Telegramни блокирова қилиш ҳақидаги қарор суд қарори 26 апрель куни чиқарилган. Бунга ҳуқуқ-тартибот идоралари талаб қилган маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмагани сабаб бўлган. Улар мессенжердаги неонацист гуруҳлар ишини текширмоқда ва бундай гуруҳларнинг барча аъзолари ҳақида маълумот сўраган, дейилади mir24.tv.